17:12 21 Сентябр 2017
Эфир
АҚШ доллари

Ўзбекистон "қора бозор"ларида доллар нархи рекорд натижани кўрсатмоқда

© Sputnik/ Владимир Сергеев
Иқтисод
Ҳавола олиш
221614

Айни кунда республикадаги доллар олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланувчи йирик точкаларда бир доллар учун 8 минг ёхуд 8100 сўмдан берилмоқда

TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистон "қора бозор"ларида доллар навбатдаги шов-шувли сакрашни амалга оширди. Бир АҚШ доллари 8 минг сўмдан зиёдга баҳоланди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Айни кунда республикадаги доллар олди-сотдиси билан ноқонуний  шуғулланувчи йирик точкалар бир АҚШ долларини 8 минг ёхуд 8100 сўмдан сотиб олишмоқда. Доллар сотиб олишни хоҳловчилар эса бу нарх устига яна 50 сўм қўшиб беришлари керак бўлади.

"Валютчиклар"нинг сўзларига кўра, долларнинг бу кўрсаткичга етганига анча вақт бўлган ва бу жорий йил бошидан буён энг юқори кўрсаткични ташкил қилмоқда.

"Долларнинг бундай сакрашни амалга ошириши турли омилларга боғлиқ. Авваломбор, долларга бўлган талаб аҳолининг ўзи туфайли кучаймоқда. Улар валютани икки сабаб туфайли харид қиляптилар:

яъни, олдинда таътиллар мавсуми бўлгани учун кўпчилик бунга ҳозирдан тайёргарлик кўриб, дунёдаги энг кенг тарқалган валюта — долларни "қора бозор"дан бориб харид қилмоқда. Чунки валютани банклардан олишнинг иложи йўқ", — деб қайд этди валютафурушлардан бири.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, аҳоли сўм ўз қийматини келажакда янада йўқотишидан хавфсирагани учун ҳам кўпроқ доллар харид қилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар