01:49 23 Октябр 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекиндаги музокаралар вақтида

Мирзиёев хитойлик тадбиркорлардан мамнунлигини қайд этди

Jason Lee/Pool Photo via AP
Иқтисод
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)
173 0 0

Мирзиёев Хитойга сафари давомида ХХР ишбилармон доиралари билан учрашди. Ўзбекистонда самарали фаолият юритаётган хитойлик ишбилармонларга миннатдорлик билдириб, алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори эканлигини қайд этди

TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Учрашувда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз борди.

Мулоқотда Ўзбекистонда ХХРнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилгани, нефт-газ ва телекоммуникация тармоқлари, транспорт, тўқимачилик, сайёҳлик, қурилиш, кимё саноатида ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани қайд этилди.

"Бу ерда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб келаётган ишбилармонларни кўраётганимдан хурсандман. Биз хитойлик тадбиркорлар билан бирга ишлашдан мамнунмиз", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев шунингдек, Хитой бизнес субъектлари Ўзбекистондаги кўплаб янги саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини қайд этган.

Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан биридир. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 700 дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йиллар давомида хитойлик сармоядорлар Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 8 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритгани барчамизни хурсанд қилади, деб қайд этган Ўзбекистон раҳбари.

2013-йилда ташкил этилган Ўзбекистон – Хитой юқори технологиялар саноат парки – "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси ўзаро ҳамкорликнинг юксак намунаси эканлиги таъкидланди. Бу ерда мобил телефонлар, тикув машиналари, қурилиш материаллари, қуёш коллекторлари ва бошқа рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, техникавий, энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга оид масалалар хусусида сўз юритилди.

Мирзиёев бугунги кунда Ўзбекистонда самарали фаолият юритаётган хитойлик ишбилармонларга миннатдорлик билдирди, алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори эканлигини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мен Сзен Чжу, "CОФCО" корпорацияси директорлар кенгаши раиси Чжао Шуанлян, Хитой давлат тараққиёт банки вице-президенти Чжан Сюгуан, Хитой Эксимбанки вице-президенти Сун Пин, "Поли интернешнл" компанияси бош директори ёрдамчиси Мяо Цзечун ва бошқалар Ўзбекистон билан ҳамкорлик юқори натижалар бераётгани, бундан кейин ҳам ўзаро алоқаларни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)

Асосий мавзулар