01:51 23 Октябр 2017
Эфир
Первая выставка товаропроизводителей города Ташкента прошла на минувшей неделе в казахстанском Шымкенте

Қозоғистон тадбиркорлари билан 18 млн долларлик шартномалар имзоланди

© Хокимият Ташкентской области
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди (15)
29320

Жорий йил 12-13 май кунлари Қозоғистон Республикаси Жанубий-Қозоғистон вилояти Чимкент шаҳрида Тошкент шаҳри саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар биринчи кўргазмаси ўтказилди

TOШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкент шаҳрининг 150 та саноат корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган 1000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар билан кўргазмада иштирок этишди, деб хабар қилди "Подробно" нашри.

Кўргазмада Тошкент шаҳрининг саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар: электротехника, металлургия, кимё, енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари, мебел ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда халқ истеъмол маҳсулотлари намойиш этилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларининг кўргазмаси катта муваффақият билан ўтди. Жумладан, Тошкент шаҳри корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга катта қизиқиш билдирилган ҳолда 18 млн доллардан ортиқ экспорт шартномалари ва келишувлари имзоланди.

Кўргазмада 5000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Жумладан, Жанубий-Қозоғистон вилоятининг 9 та (Қоратау, Абай, Ал-Форобий, Енбекши, Толеби, Сайрам, Туркистон, Ордабаси, Отирар) туманидан 3500 нафардан ортиқ тадбиркорлар ҳамда Чимкент шаҳридаги корхоналардан 1500 дан ортиқ иштирокчилар ва вилоятдаги 100 га яқин қурилиш корхоналари раҳбарлари ташриф буюришди.

Первая выставка товаропроизводителей города Ташкента прошла на минувшей неделе в казахстанском Шымкенте
Тошкент ишлаб чиқарувчилари Чимкентдаги кўргазмада иштирок этди
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди (15)

Асосий мавзулар