17:11 21 Сентябр 2017
Эфир
Выставка Citroen Creative Tour в Москве

Жиззахда Пежо ва Ситроен автомобиллари ишлаб чиқарилади

© Sputnik/ Лаура Коробкова
Иқтисод
Ҳавола олиш
224671

Янги «Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive» қўшма корхонаси Тошкендан 200 км узоқликдаги “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида, ҳудудда қурилади. У ерда 2019 йилдан бошлаб ҳар йили ички ва ташқи бозор учун 16 000 та енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи корхона қурилади.

TOШКЕНТ, 16 май — Sputnik. "Ўзавтосаноат" АК ва  Франциянинг "Пежо Ситроен" гуруҳи орасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчи корхона барпо этиш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар қилмоқда компания  матбуот хизмати.

Янги «Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive» қўшма корхонаси Тошкендан 200 км узоқликдаги “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида, ҳудудда қурилади. У ерда 2019 йилдан бошлаб ҳар йили 16 000 та енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи корхона қурилади.

“Егил тижорат автомобиллари сегменти Ўзбекистонда ўзлаштирилмаган ягона транспорт воситасининг тури эди. Ушбу лойиҳанинг тадбиқ этилиши маҳаллий автомобиль саноати ривожида яна бир дадил қадам бўлади. Аҳоли бандлигини таъминлашга ҳизмат қилувчи янги қўшма корхона Ўзбекистон саноатининг янада ривожланишига ўз хиссасини қўшади”, — деди “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раисининг ўринбосари Рустам Юсупов.

Завод “Peugeot” ва “Citroёn” брендлари остида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Устав капитали 30 млн. еврога тенг қўшма корхона ҳар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритади. Лойиҳа бўйича умумий инвестиция қарийиб 130 млн. еврога тенг.

“Пежо Ситроен” Группаси янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишда ва мутахассислар малакасини оширишда кўмак кўрсатади. Завод ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулот сифати,  етказиб бериш ва савдо масалаларида “Пежо Ситроен”нинг замонавий тизими бўйича иш олиб боради. Шу билан бирга, автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилиш йўли билан биринчи йилнинг ўзидаёқ янги қўшма корхонада 50% маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш  кўзда тутилган.

“Ушбу лойиҳа бизнинг 5 йилликка мўлжалланган тараққиёт Дастуримизга тўла мос келади ва бу “Пежо Ситроен” Группаси учун енгил тижорат автомобилларининг савдосини ривожлантириш ва ҳудудий кенгайиш учун яна бир катта имкониятдир. Биз қўшма корхона ташкил этилишида асосий фактор бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлашларини ҳамда ўзбек ҳамкорларимиз билан конструктив мулоқотни жуда юқори баҳолаймиз”- дея эътироф этди “Пежо Ситроен” Группасининг Вице-президенти Кристоф Бержеран.

Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АК таркибида 30 га яқин йирик заводлар ва 160 дан ортиқ ўрта ва кичик корхоналар айнан маҳаллийлаштириш дастури асосида иш олиб боради. Қурилиши режалаштирилаётган қўшма корхонада йилига 16 000та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уларни юртимизда, шунингдек, узоқ ва яқин хориж давлатларидаги экспорт бозорларида сотиш режалаштирилмоқда. 32 миллионлик аҳоли сонига эга Ўзбекистонда саноатни ва автомобиль бозорини ривожлантириш учун етарлича салоҳият ва имконият бор.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар