05:45 18 Ноябр 2017
Эфир
Разлив меди

Навоий кон-металлургия комбинатида 31 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади

© Sputnik/ Виктор Ахломов
Иқтисод
Ҳавола олиш
321 0 0

Навоий кон-металлургия комбинати жаҳондаги олтин ва уран ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ўнлигига киради

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2026-йилларда Навоий кон-металлургия комбинати ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди.

Унга мувофиқ, 2026 йилгача 3 миллиард 63 миллион долларлик 27 лойиҳа амалга оширилади, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Натижада комбинатда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ортиб, 31 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинати жаҳондаги олтин ва уран ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ўнлигига киради. Ҳозирда комбинатда 60 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар