14:42 24 Май 2017
Эфир
Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти

Тошкент-Самарқанд йўналишида авиачипталар нархи кескин арзонлашди

© Flickr / Anna Zvereva
Иқтисод
Ҳавола олиш
97101

Жорий йилнинг 22 май кунидан бошлаб ушбу йўналишда бир томонга авиачипта нархи, йиғимларни инобатга олган ҳолда - 17 еврони ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича реклама тарифининг нархи арзонлашганлигини эълон қилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 22 май кунидан бошлаб ушбу йўналишда бир томонга авиачипта нархи, йиғимларни инобатга олган ҳолда — 17 EUR ни ташкил этади.

Ўзбекистон резидентлари томонидан тўловларни Ўзбекистон Марказий банки курси ҳисобида миллий валютада амалга ошириш мумкин.

Мазкур тариф бўйича жойлар сони чекланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар