22:26 24 Июн 2017
Эфир
Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner

"Орзу лайнери" Нью-Йоркка биринчи парвозини муваффақиятли бажарди

Стрингер Спутник
Иқтисод
Ҳавола олиш
31110

Жорий йил 18 май куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авикомпанияси Boeing 787 Dreamlinerда Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида биринчи парвозини амалга оширди

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 04-40да Тошкент халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилиб, белгиланган манзилларга муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Самолётда 238 нафар йўловчилар бўлиб, улардан 59 нафари Ригага ҳамда 179 нафари Нью-Йоркка парвоз қилди.

Йўловчилар янги Boeing-787 Dreamlinerда мавжуд бўлган барча қулайлик ва хизмат кўрсатишни юқори баҳолашди.

Эслатиб ўтамиз, миллий авиакомпания Boeing 787 Dreamliner самолётидан 2016 йил сентябр ойидан бошлаб тижорий фойдаланишни бошлади.

Бугунги кунда "Орзу лайнери"лари Дубай, Истанбул, Тель-Авив, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар