Ўзбекистонда ExxonMobil технологияси асосида "Евро-5" бензини ишлаб чиқарилади

© AP Photo / Reed Saxon, FileЛоготип компании ExxonMobil
Логотип компании ExxonMobil - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Навоийазот" корхонаси негизида ўрнатиладиган янги қурилмалар метанолдан йилига 100 минг тоннагача "Евро-5" тоифасидаги автомобил ёнилғисини ишлаб чиқариш имконини беради

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда Американинг ExxonMobil компанияси технологияси асосида метанолдан юқори сифатли бензин ишлаб чиқариш ўзлаштирилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Чехиянинг UNIS компанияси ижрочи директори Любош Глозарнинг айтишича, инвестицион лойиҳа "Навоийазот" корхонаси ҳудудида амалга оширилади. Қурилма йилига 300 минг тоннагача метанолни қайта ишлаш ва 100 минг тоннадан ортиқ "Евро-5" стандарти талабига жавоб берувчи бензин ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Инвестиция миқдори ҳозирча маълум қилинмади.

"Биз ExxonMobil билан ҳамкорликда таклифимизни тайёрладик. Айни пайтда тегишли тузилмалар лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда. Тез орада ишга киришамиз деган умиддамиз", — деди Глозар.

Нефтеперабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди

Ҳозирда "Навоийазот" корхонаси ҳудудида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши якунига етмоқда. Айнан мана шу корхона ExxonMobil технологияси асосида ишлаб чиқарилган қурилма учун хом ашё базаси бўлади.

Чех компанияси раҳбарининг таъкидлашича, лойиҳа йирик ҳисобланади, лекин жуда тез — 3-4 йил ичида ўзини қоплайди. Бу синовдан ўтган технология бўлиб, бензин барча экологик стандартларга жавоб беради. Унинг сўзларига кўра, "Навоийазот" ҳудудида майдон танланган бўлиб, техник тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Шу билан бирга Америка томони "Ўзбекнефтегаз" холдинги билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр ҳамда нефть ва газни қайта ишлашда фойдаланиладиган технологияларини таклиф этмоқда. Бунга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш орқали юқори сифатли суртма материаллар ва мой ишлаб чиқариш бўйича технологиялар мисол бўлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0