Электр ва газ таъминоти учун янгича тўлов тартиби жорий этилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЭлектр ҳисоблагич
Электр ҳисоблагич - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Электр энергияси ва газ ресурслари бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларни тармоқдан узишнинг янги тартиби жорий этилди.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. 29 май куни электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисида Ўзбекистон президент фармони қабул қилинди.

Коммунал хизмат ишчиси - Sputnik Ўзбекистон
Светчи ва газчилар ишдан бўшатилиб уларнинг вазифаси Прокуратурага топширилди

Фармон талабларига кўра, электр энергияси ва табиий газ бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, энергия ресурслари учун қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларни тармоқдан узиш тартиби белгиланди.

2017 йил 1 июлдан бошлаб истеъмолчи — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади.

Бундан буён тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган истеъмолчилар тармоқдан мажбурий узилади. Уларни қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида тўлов ундирилади.

Фармон ижроси доирасида манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан энергия ресурслари истеъмолчилари хатловдан ўтказилади. Бунда кадастр ҳамда лойиҳа ҳужжатлари, шартномалар, тармоқларга уланиш схемалари, ҳисобга олиш асбоблари ва уларнинг созлиги ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ушбу соҳада қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилади.

Шу билан бирга, энергия ресурслари учун тўловларни ундирилишига, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш бўйича Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0