02:18 22 Ноябр 2017
Эфир
Офис компании Лукойл в Ташкенте

"Лукойл" бутун Ўзбекистон бўйлаб ёнилғи қуйиш шохобчалари қуради

© Facebook
Иқтисод
Ҳавола олиш
563 0 0

Юқори сифатли 92 ва 95 маркадаги бензин ва экодизель "Лукойл" заводларидан келтирилади

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россиянинг "Лукойл" компанияси истиқболда бутун Ўзбекистон бўйича автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуради. Бу ҳақда "Ўзбекнефтегаз" МХК бошқаруви раиси Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

"Ўзбекнефтегаз" раҳбарининг айтишича, биринчи босқичда Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб АЁҚШлар тармоғи барпо этилади. Келгусида эса "Лукойл" бутун республика ҳудудини қамраб олишни режалаштирмоқда.

"Тошкентда "Лукойл"нинг биринчи ёнилғи қуйиш шохобчаси қурилди. Лекин ҳаммаси оддийгина эмас. Шохобчанинг ўзи жуда тез қурилди, лекин "Лукойл" ўз ташкилий жараёнларига эга йирик халқаро компания. Ҳозирда компаниянинг ўзида ички масалалар ҳал қилинмоқда. Улар ҳал бўлиши биланоқ Тошкентда "Лукойл"нинг биринчи шохобчаси ишга тушади", — деди "Ўзбекнефтегаз" МХК раҳбари.

Алишер Султоновнинг билдиришича, юқори сифатли 92 ва 95 маркадаги бензин ва экодизель "Лукойл" заводларидан келтирилади. Уларнинг нархи маҳаллий нефть маҳсулотлариникига нисбатан анча юқори бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Лукойл"нинг Тошкентдаги биринчи ёнилғи қуйиш шохобчаси 2017 йил январида қурилган.

Асосий мавзулар