10:55 23 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон Марказий банки, архив сурат

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 14 % гача кўтарди

© Баходыр Мамаджанов
Иқтисод
Ҳавола олиш
40321

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланади

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Марказий банк Бошқарувининг пул-кредит сиёсати чора-тадбирларининг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги самарадорлигини муҳокамасига бағишланган йиғилиши якуни бўйича жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар қилди Марказий банк матбуот-хизмати.

"Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келганлиги билан изоҳланади", — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, инфляция даражасига нархларнинг мавсумий ўзгариши ҳамда таклиф омиллари билан бир қаторда иқтисодиётни кредитлаш ҳамда миллий валюта девальвациясининг ўтган йилга нисбатан юқорироқ суръатларда ошиб бориши ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Истеъмол бозорида нархлар барқарорлиги ва инфляцион хатарларнинг пасайишига эришилиши билан қайта молиялаш ставкаси қайта кўриб чиқилиб, пасайтириб борилиши маълум қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар