Ўзбекистонда туроператорлар сони жадал ўсмоқда

Oбуна бўлиш
Сўнгги 3 ой ичида 33 туристик компания рўйхатдан ўтган ва лицензия олган

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Туроператорлар сони жадал ўсмоқда, деб хабар қилди "Ўзбектуризм" компанияси ахборот хизмати.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик рағбатлантирилади
"2017 йил 21 июн куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносида янги ташкил этилган туристик компанияларга лицензияларни топширишга бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди", — дейилади хабарда.

"Ўзбектуризм" раисининг биринчи ўринбосари Р. Усмонов ўз фаолиятини бошлаётган фирмалар раҳбарларига ишларида омад тилаб, мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш йўналишида ҳамкорликда ишлашни таклиф қилган. Шунингдек, туроператорларга сифатли хизмат кўрсатиш йўли билан Ўзбекистоннинг чет элдаги обрўсини яхшилаш кераклиги таъкидланган.

Хабарда айтилишича,сўнгги 3 ой мобайнида 33та туристик компания рўйхатдан олинган ва уларга лицензиялар топширилган.

Хабарга кўра, айни вақтда туроператорлик фирмаларини ташкил қилаётган тадбиркорларга лицензия 15 иш куни ичида берилмоқда.

Самарқанддаги туристлар - Sputnik Ўзбекистон
Япон ОАВ: Ўзбекистон - Марказий Осиё туризми маркази
Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабр куни имзолаган "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ туризм операторлари улар томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинади;

меҳмонхоналар хорижий валютадаги тушумнинг фақат 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотадилар;

хорижий фуқаролар томонидан меҳмонхоналар хизматига ҳақ тўлаш эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади, улар учун тўлов республиканинг давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;

юридик шахслар камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширганда улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан, шунингдек ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилинади;

туризм фаолияти субъектлари томонидан сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги учун Республика йўл жамғармасига йиғим автотранспорт воситалари қийматининг максимал даражадаги 20 %и эмас, балки 3 %игача миқдорда ундирилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0