11:42 21 Август 2017
Эфир
Подпись документов

Мирзиёев 51та корхонани хусусийлаштиришни тақиқлади

© Pixabay
Иқтисод
Ҳавола олиш
225660

Ундан ташқари яна 341 та муҳим аҳамиятга эга бўлган давлат мулкини хусусийлаштириш учун президент ёки ҳукумат қарори керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат аҳамиятига эга бўлган 51 корхонани, хусусийлаштиришни таъқиқлади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Ушбу рўйхатга ўзбекистон энг йирик олтин ва ягона уран қазиб олувчи корхонаси — "Навоий тоғ-металлургия комбинати", мамлакатда ягона мис ишлаб чиқарувчи корхона —  "Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати", "Ўзбекистон металлургия комбинати" ҳамда "Ўзбекнефтегаз" ва унинг беш шўъба корхоналари киритилган.

Шунингдек, ушбу рўйхатга "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Миллий банк ва Халқ банклари, Республика нафақа фонди, "Ўзбекистон Ҳаво йўллари", барча аэропортлар ва "Ўзбектелеком" миллий алоқа оператори киритилди.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев 341тадан иборат бўлган давлат мулки рўйхатини имзолади. Ушбу мулк фақат президент ва ҳукумат қарори асосида хусусийлаштирилади.

Бу рўйхатдан республиканинг тўрт кимё заводи, "Қизилқумцемент" АЖ, 10та тижорат банки ва тўртта суғурта компанияси ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида бўлган Москва-Ўзбекистон меҳмонхона мажмуаси, "Инвестстрой" ва "Тюмендорстрой" АЖ.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси хабарига кўра, 1990 йиллардан бери 30 мингдан ортиқ давлат мулки хусусийлаштирилган. Улардан 6,5 мингтаси ўрта ва йирик корхоналардир.

Асосий мавзулар