ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Жорий йилнинг 25 июн санасидан "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Чехия Республикасининг курор шаҳри — Карлов Варга чартер рейсларни амалга оширишни бошлади, деб хабар қилди авиакомпания матбуот-хизмати.
Хабарда таъкидланишича, ўзбек сайёҳлари орасида Карлов вар ўлкасида дам олиш ва соғликни тиклашга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётгани учун тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган.
Рейслар икки ҳафтада бир марта — ҳар жиҳатдан қулай А320 лайнерларида амалга оширилиши қўшимча қилинган.