"Ўзбеккўмир" 2022 йилга қадар соҳага $585,3 млн сармоя киритади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишДобыча угля
Добыча угля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президентнинг янги қарори кўмир саноати корхоналарини яқин беш йил ичида замонавийлаштиришни ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутади.

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ягона кўмир ишлаб чиқарувчи бўлган "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти 2017-2021 йилларда соҳани ривожлантиришга  585,3 миллион доллар сарфлайди, дейилган Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорида, РИА Новости хабарига асосан.

Хусусан, дастур Тошкент вилоятида умумий қиймати 240,2 млн доллар бўлган, қўнғир кўмир қазиб олиш бўйича  иккита янги шахта қуришни, Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 105,5 млн доллар бўлган тошкўмир қазиб олиш конини замонавийлаштиришни, 47,8 миллион долларга асбоб-ускуналарни янгилашни ҳамда темирйўл хўжалигини янгилаш учун – 44,5 миллион доллар сарфлашни назарда тутган.

Дастурни молиялаш чет эл банкларининг 378,7 млн, Ўзбекистон банкларининг  94,2 миллион долларлик кредитлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондининг 67,3 миллион ва "Ўзбеккўмир"нинг 45,1 миллион долларлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

В забое шахты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон янги кўмир шахтаси қурилишига 165 млн $ сарфлайди

Ушбу дастурни амалга ошириш натижасида 2022 йилга қадар кўмир қазиб олиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 2,9 баробарга ошади. Қазиб олинаётган янги ҳажмдаги кўмирнинг ярмидан кўпи — 6,9 млн тоннаси ер ости услуби билан амалга оширилади. Шу кунга қадар Ўзбекистонда ер ости услуби билан 200 минг тоннадан ортиқ кўмир қазиб олинар эди.

"Ўзбеккўмир" 1948 йилдан бери Тошкент вилоятидаги энг йирик Ангрен қўнғир кўмир конидан ер усти услубида кўмир қазиб олиш билан шуғулланади.  Ундан ташқари, ташкилотнинг шўъба корхоналари Сурхондарё вилоятида ер ости услубида кўмир қазиб олиш билан шуғулланади.

Ўзбекистоннинг кўмирга бўлган эҳтиёжи ҳар йили 4 миллион тоннани ташкил қилади.  Республикада кўмирнинг асосий истеъмолчиси бу — "Ўзбекэнерго"  иссиқлик электр станциялари. Улар қазиб олинаётган кўмирнинг 3,5 млн тоннасини истеъмол қилади. Бир қатор ИЭСларнинг табиий газдан кўмирга ўтказилиши муносабати билан "Ўзбекэнерго"нинг кўмирга бўлган эҳтиёжи 6,5-7 млн тоннагача ошиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0