Мингбулоқ нефть кони ишга туширилиб, 130 дан зиёд иш ўрни яратилди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишНефтяная платформа
Нефтяная платформа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мингбулоқ нефть конидан йилига 200 минг тонна суюқ углеводород қазиб олиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги "Мингбулоқнефть" Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасига ташриф буюрди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрди

Хабарда айтилишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг 2017 йил Давлат инвестиция дастурининг манзилли рўйхатига киритилган бўлиб, айни пайтда бош пудратчи — "Xibu Duolling Engineering" компанияси бурғилаш майдони ва вахта қароргоҳидаги тайёргарлик ишлари якунига етказилди.

Жорий йилда Мингбулоқ нефть кони маъмурий биносини таъмирлаш, М15 қидирув-бурғилаш қудуғини ишга тушириш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш учун Хитой молия-тижорат институтлари киритадиган 15 миллион долларга тенг сармоя ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

"Мингбулоқ конида қидирув ва қазиб олиш" лойиҳаси узоқ истиқболга мўлжалланган кенг кўламли лойиҳадир. Лойиҳа доирасида 4 қидирув-бурғилаш қудуғи ишга туширилади ва 4 мавжуд қудуқ капитал таъмирланади.

Яқинда бу ерда М15 қидирув қудуғи ишга туширилди. Қудуқда бурғилаш ишлари катта — 6 минг метргача чуқурлик, аномал босим — 1200 атмосфера босими ва коллекторларнинг геологик мураккаб тузилиши шароитида олиб борилиши энг замонавий муҳандислик ечимларини тақозо этади. 25 йилга мўлжалланган ва умумий қиймати 255 миллион доллардан ортиқ бўлган ушбу лойиҳа натижасида Мингбулоқ нефть конидан йилига 200 минг тонна суюқ углеводород қазиб олиш режалаштирилган.

М15 қидирув-бурғилаш қудуғининг ишга туширилиши билан 130 дан зиёд иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи давомида Хитой Миллий нефт-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илин билан учранган эди. Учрашувда юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалар ижросининг истиқболлари ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига Хитой сармоясини жалб этиш масалалари муҳокама қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0