Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини бир меъёрда ушлаб турадиган жамғарма тузилди

Oбуна бўлиш
Жамғарма Молия вазирлигининг 100 млн долларига тенг бўлган бирламчи бадал ҳисобидан шакллантирилади

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тузилди. Бу жамғарма Ўзбекистон президент қарори асосида ташкил этилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев метан нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатма берди

Ўзбекистон Молия вазирлиги 100 млн доллари бўлган бирламчи бадали ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағлари биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ички бозордаги озиқ-овқат товарларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади.

Жамғарманинг маблағлари билан қатъиян Ўзбекистон Бош вазири А.Н.Арипов бошчилигидаги Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх- навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси қарорлари бўйича сарфланадиган ҳолда ташкил этилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда республика комиссияси қароридан кейин, танлов асосида, жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган ҳажмларда жумладан, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, шунингдек, ички бозорда етишмаётган бошқа муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг импорт қилинишини қисқа муддатларда таъминлади.

Бозордаги расталар - Sputnik Ўзбекистон
Экспортга йўл очилиши нарх-навога таъсир кўрсатадими? - эксперт фикри

Жамғарма ҳисобидан импорт қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари 2018 йил 1 апрелигача божхона тўловларидан озод этилди.

Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини етарли даражада фаолият юритишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, қорамолчилик тармоқларининг эҳтиёжларини тўлақонли ва сифатли қондириш мақсадида ем-хашак ишлаб чиқариш учун ғалла, уруғлик материаллар ва бошқа хом ашё ресурсларини импорт қилишда божхона ставкаларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар кириш тўғрисида мутасадди вазирлик ва қўмиталарга топшириқ берилди.

Янгиликлар лентаси
0