06:41 23 Январ 2018
Эфир
Банкноты Евро

Европа инвестиция банки Ўзбекистон бозорига киришга тайёр

© Flickr/ Images Money
Иқтисод
Ҳавола олиш
362 0 0

Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолияти тўғрисидаги ҳадли битим лойиҳаси мутахассислар томонидан моддама-модда кўриб чиқилди

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа инвестиция банки (ЕИБ) вакиллари билан телеконференция ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолияти тўғрисидаги ҳадли битим лойиҳаси мутахассислар томонидан моддама-модда кўриб чиқилди.

Муҳокама якунларига кўра мазкур Битим лойиҳасини келишиш учун давлат ички жараёнларини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш ва уни имзолашга тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, яқин вақт ичида Битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказиш ҳам келишиб олинди.

Телеконференцияда ташқи ишлар, молия, адлия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти экспертлари қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойи охирида ЕИБ вице-президенти Васил Худак бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

Асосий мавзулар