07:37 22 Июл 2017
Эфир
Выставка Смотрите, это — НАНО!

Чирчиқда қуёш батареялари ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда

© Sputnik/ Михаил Фомичев
Иқтисод
Ҳавола олиш
35610

Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида қурилаётган янги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 60-70 МВт бўлиб, кейинчалик 2 ёки ундан кўп маротабага оширилиши мумкин.

TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Чирчиқда фотоэлектрик модуллар, яъни қуёш батареялари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ишга туширилмоқда, деб хабар қилди UT.uz нашри.

"Chirchiqtransformatorzavodi" АЖ негизида яратилаётган янги корхонанинг қуввати нафақат Ўзбекистон эҳтиёжини қоплашга, балким МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш имконини ҳам яратади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган панеллар айни дамда чет элдан олиб келинаётган батареяларга нисбатан 30%га арзон бўлади. Янги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 60-70 МВт бўлиб, кейинчалик 2 ёкин ундан кўп маротабага оширилиши мумкин.

Янги корхона Германиянинг  SCHMID компанияси билан биргаликда қурилмоқда. SCHMID Group 1864 йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда Европанинг етакчи электрон ва инновацион компанияларидан бири ҳисобланади. Қуёш энергетикаси соҳасида компания 50 йиллик тажрибага эга.

Чирчиқда қурилаётган янги корхона энг замонавий технологиялар асосида ҳамда Европанинг TeamTechnik, Burkle ва Robust каби етакчи машинасозлик корхоналарининг ускуналари билан жиҳозланган бўлади.

Бу ерда ишлаб чиқариладиган фотоэлектрик модулларнинг фойдали иш коэфиценти 18% ва ундан баланд бўлади. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган панеллар 25 йил хизмат қилишга мўлжалланган бўлади.

Шунингдек, келажакда ишлаб чиқаришни маҳаллйилаштириш даражаси бугунги 30%дан 80%га еткизилади. Хусусан, техник кремнийдан фотоэлементлар учун керак бўладиган кремнийга айлантирадиган цех қурилиши режалаштирилган.

Айни дамда энг замонавий ишлаб чиқариш стандартларига жавоб берадиган ишлаб цехи биноси ҳамда автоматлаштирилган сақлаш омбори қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йил Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган, қайта тикланувчи энергия манбааларини ривожлантириш дастурини имзолаган эди. Унга кўра, 2017-2021 йиллар давомида альтернатив энергетикани ривожлантириш ҳисобидан Республикада электр энергияси ишлаб чиқаришни 1,25 ГВтга ошириш режалаштирилган.

Асосий мавзулар