Ўзбекистон бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилувчи инспекция ташкил этилади

CC0 / Pixabay / StartupStockPhotos Солиқ, ҳисоб
Солиқ, ҳисоб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги Фармонида айтилди

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида айтилган.

"Давлат солиқ хизмати органларининг штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан чекланган штат сони 41 нафардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилсин", — дейилган ҳужжат матнида.

Қайд этилишича инспекция вазифалари:

солиқ солиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш;

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ қўмитаси қонунбузарликлар "хит-парадини" эълон қилди

солиқлар турлари ва ҳудудлар кесимида солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, унинг тармоқ ва ҳудудлар кесимида пасайишига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг оқибатларини аниқлаш;

ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ тўлаш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларининг холислиги ва асослилигини баҳолаш;

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш устидан қатъий назорат ўрнатиш, манзилли йўналишлар ва назорат дастурларини, шу жумладан солиқ ва бошқа молия органларининг ахборот тизимлари маълумотларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида шакллантириш;

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Давлат солиқ қўмитаси "очиқлик индекси" рейтингида биринчи ўринни эгаллади
давлат органлари ва ташкилотларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини баҳолаш;

даромадлар прогнозини сифатли шакллантириш ва бажариш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги ва солиқ тўловчилар ҳисобининг тўлиқлигини таъминлашда молия ва солиқ органларининг масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўришдан иборат бўлади

Янгиликлар лентаси
0