Хитойликлар Андижонда цемент заводини қуришади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЦемент
Цемент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ишлаб-чиқариш объектининг умумий қиймати 203,9 миллион долларга баҳоланмоқда. Завод қурилиши Shangfeng-Bridge of Friendship ўзбек-хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Андижон вилояти Булоқбоши туманида 2019 йилнинг сентябрида йилига 1,2 миллион тонна портланцемент ишлаб чиқарадиган янги цемент заводи пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Цемент заводидаги ишчи - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятида янги цемент заводи ишга туширилди
Куни кеча, 20 июл куни Ўзбекистон президенти ушбу инвестициявий лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлади.

Янги ишлаб-чиқариш объектининг умумий қиймати 203,9 миллион долларга баҳоланмоқда. Завод қурилиши Shangfeng-Bridge of Friendship ўзбек-хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда бешта йирик цемент заводи фаолият юритмоқда. Булар: "Қизилқумцемент", "Оҳангаронцемент", "Қувасойцемент", "Бекободцемент", Жиззах цемент заводи ва шунингдек қатор майдо корхоналар ҳам мавжуд. Уларнинг умумий қуввати йилига 9 миллион тоннадан ошади.

Янгиликлар лентаси
0