07:16 17 Октябр 2017
Эфир
Железная дорога в Таджикистане

Ўзбекистон Афғонистон ҳудудида темирйўл қуришда давом этади

© Flickr / Prince Roy
Иқтисод
Ҳавола олиш
40810

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон учун ўта муҳим, чунки у денгизга чиқиш имконини беради. Айни дамда ушбу лойиҳани маблағ билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон ҳудудида темирйўл қуриш лойиҳасида иштирок этади, деди "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ раҳбари Даврон Дехканов.

Дехканов айтишига қараганда Афғонистон улар учун таниш бўлган ҳудуд. "Ўзбекистон Темир йўллари" бу ерда 2010 йилда "Ҳайратон — Мозори Шариф" йўналишида 100 километрли темир йўл бўлагини қуриб битказган эди.

"Афғонистондаги лойиҳа Ўзбекистон учун жуда муҳимдир, чунки у Афғонистон ва Покистон ҳудудлари орқали Эроннинг Бендар-Аббас портига чиқиш имконини беради. Биз Афғонистон вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказиб маълум натижаларга эришдик. Афғонистон томони қурилишни бошлашга тайёр, ҳозир молиялаш масаласи ҳал бўлмоқда", — деди Дехканов.

Эслатиб ўтамиз, темир йўлининг Хайратондан Мозори-Шарифгача бўлган  қисми бутун Афғонистон орқали ўтган темир йўлининг бир бўлагидир. Ушбу йўл орқали Афғонистонга барча импортнинг ярми олиб келинади. Келажакда ушбу йўл "Мозори-Шариф-Шиберган-Маймана-Ҳирот" йўналишида узайтирилади. Бу Афғонистон шимолида иқтисодий транспорт коридори яратиш имконини беради.

Ундан ташқари,  Ўзбекистон ва Афғонистон ушбу йилда транспорт коридори ҳисобидан, ўзаро савдо миқдорини 1 миллиард долларга еткизишни режалаштирган.

Асосий мавзулар