Тожикистон Ўзбекистон, Эрон ва Қозоғистондан олган қарзини қайтарди

© Sputnik Стас ЭтвешФлаги Таджикистана, архивное фото
Флаги Таджикистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Молия вазирлиги хабарига кўра, 2015 йилдан буён Тожикистон ҳукумати Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан олган қарзини қайтариб берган. Бугунги кунда республиканинг ташқи қарзи 2 млрд. 300 млн доллардан ортиқ.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Тожикистон Молия вазирлиги хабарига кўра, 2015 йилдан буён Тожикистон ҳукумати Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан олган қарзини қайтариб берган.

Шунга қарамасдан бугунги кунда республикаинг ташқи қарзи 2 млрд. 300 млн. доллардан ортиқ. Тожикистоннинг асосий кредитори Хитой бўлиб, республиканинг ушбу мамлакатдан қарзи —  1,217 млрд долларни ташкил қилади.

Шунингдек, халқаро молия ташкилотларидан ҳам бир талай қарзлар бор: Жаҳон банки – 300 млн $, ОТБ 227,5 млн $, Ислом тараққиёт банки – 111 млн $, Халқаро валюта фонди – 101 млн $.

Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик изланишлар маркази директори Мўминова Фарида  айтишига қараганда ташқи қарзни бошқариш муаммоси йўқ.

“Мен келажакда ташқи қарз муаммоси ортиб кетади деб ўйламайман. Бир инфрақурилма тизимига кўп пул тикканмиз ва ушбу тизим қарзни қайтаришга ёрдам бериши керак. Биз ташқи қарз масаласини бюджетни ташкиллаштираётганда ҳисобга олганмиз. Бизда ҳали 40%лик “хавфсизлик ёстиғи” ҳам бор, — деди Мўминова.

Стратегик марказ директори сўзларига кўра, бундай тизим ташқи қарзни бошақаришининг муайян услубидир.

Янгиликлар лентаси
0