00:50 20 Октябр 2017
Эфир
Специальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан

Хитой Жиззах ЭИЗда 40 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради

© Uztelecom
Иқтисод
Ҳавола олиш
18110

Хитойнинг Wenzhou Jinsheng Trading Co компанияси еттита инвестицион лойиҳада иштирок этади

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. "Жиззах" эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиалида яқин икки йил ичида умумий қиймати 40 миллион долларлик еттита инвестицион лойиҳа амалга оширилади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мазкур инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда "Жиззах" ЭИЗ Сирдарё филиали фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини имзолади.

Барча еттита лойиҳа Хитойнинг Wenzhou Jinsheng Trading Co компанияси иштирокида амалга оширилади. Уларнинг тўрттасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам қатнашади.

2018 йил охирига қадар филиалда пойабзал, чарм-галантерея маҳсулотлари, фитинг ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қиймати тўққиз миллион доллар бўлиб, бу ерда йилига 60 миллион квадрат метргача маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 30 фоизи экспорт қилинади.

Шунингдек, филиал ҳудудида "Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғи" экопарки ташкил этилади.

"Жиззах" эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали 2009 йилда Тошкентдан 70 километр узоқликда ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида Хитойнинг Wenzhou Jinsheng Trading Co компанияси унга 90 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди.

Асосий мавзулар