10:19 13 Декабр 2017
Эфир
Биткоин

Биткоин янги дунё валютасига айланмоқдами?

© globallookpress.com
Иқтисод
Ҳавола олиш
99610

Охирги йил ичида кескин оммавийлашиб бораётган янги валюта - Биткоиннинг нархи 13август куни 4000 $ дан ошди. Мутахассислар айтишига қараганда у яқин келажакда 5000 $ етиши ҳам мумкин экан.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўтган тунда дунёда энг оммавий бўлган криптовалюта — Биткоиннинг курси янги рекорд ўрнатди:у бир биткоин учун 4000 $ дан ошди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд 1Ƀ — 3500$, 11 август куни ўрнатилган эди.

Биткоин(Ƀ) — бу дунёда биринчи эркин валюта бўлиб, у фақат интернетда, рақамли дунёда мавжуд. Биткоин ўз эгаси ва сотувчи орасида тўғридан тўғри ҳаракатланади, яъни банк, почта ёки бошқа тизим орқали ўтмайди. Шунинг учун Биткоинда  амалга оширилган операциялар унинг эгасини ошкор қилмайди ва биткоин эгаси банк комиссияси тўламайди. Учинчидан, биткоинни ҳеч қайси мамлакат ҳукумати ўз хохишига қараб истаганича босиб чиқара олмайди ёки биткоин ҳисоб рақамини "музлатиб" қўя олмайди. Бугунги кунда, биткоинни доллар, евро ёки бошқа валюта эвазига сотиб олиб унга исталган нарсани харид қилиш мумкин.

Молиявий таҳлилчилар айтишига қараганда Биткоиннинг ўсишига сабаб — инвесторларнинг унга бўлган ишончининг ортиши ҳамда Япония бозорида талаб ошишида. Шунингдек, яқин кунлар ичида Биткоин алмашув тармоғида Segregated Witness протоколининг ишга туширилиши кутилаётгани бўлмоқда. Ушбу протокол ишга туширилган тақдирда биткоин тармоғининг масштаблашиши муаммолари, пул ўтказмалари тасдиқловини тезлаштириш ҳамда комиссияни камайтириш имкони пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин молия эксперти Макс Кайзер ўз прогнозини эълон қилган эди. Унга кўра яқин орада биткоиннинг нархи 5000 $ дан ошиб кетиши мумкин экан. Молия таҳлилчиси айтишига қараганда, келажакда биткоин дунё валютасига айланиши мумкин экан.

"Биткоин нархи 5000 $дан ошади. Пул чоп этиш бўйича ҳукумат монополиялари сиқиб чиқарилади", — деган эди таҳлилчи ўз twitterида.

Дунёнинг энг йирик инвестицион банкларидан бири бўлган Goldman Sachs банки таҳлилчиси яқинда биткоин фойдасига шундай фикр билдирган эди.

"Умумий капитализацияси 120 млрд $ бўлган криптовалюталар бозорини кўрмасликка олиш, кундан-кунга қийинлашиб бормоқда. Бугунги кунда 800га яқин криптовалюталар мавжуд, улардан 9тасининг капитализацияси 1 млрд $ дан ортиқ", — деган эди банк таҳлилчиси Роберт Боружерди.

Россияда криптовалютага ҳозирча мунособат эҳтиёткорна. Хусусан, Владимир Путин давлатнинг рақамли валюталарга мунособати эҳтиёткорона, чунки ушбу соҳада "ҳеч нарса қонуний мувофиқлаштирилмаган", марказий банк раҳбари Элмира Набиулина эса "Рақамли актилар жорий қилинишидан иқтисод учун ҳеч қандай наф кўрматганини" маълум қилишган эди.

АҚш ҳукумати эса, биткоин тарқалишига имкон қадар тўсқинлик қилмоқда. Хусусан, Думанинг криптовалюта комиссияси раҳбари, МГИМО профессори Элина Сидоренко — АҚШ судлари дунёнинг исталган мамлакатлари фуқароларини криптовалютада амалга оширган, ICO тизимига мувофиқ юридик ҳужжатлари бўлмаган ҳар қандай тўловини "ноқонуний" деб тан олиши мумкин. Улар ушбу йўналишда қонунчиликни қатъийлаштириш йўлидан бормоқда, деган эди.

Асосий мавзулар