Иқтисодчи: Давлат хусусий фермерларга текин сув етказиб беришга мажбур эмас

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишСув
Сув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандлик иқтисодчи Мирзо Субхонов фикрига кўра, бозор шароитида бир фермерга сув текин етказиб берилса, иккинчи фермер эса худди шу сувдан ўз насоси орқали фойдаланса, бу рақобат муҳитига ҳам салбий таъсир кўрсатади

ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik.  Мирзо Субханов ҳозирги кунда қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида ўнлаб йиллар давомида ечилмаётган долзарб муаммоларнинг ҳал этиш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев қишлоқ ва сув хўжалигини жиддий ислоҳот қилишга киришди
"Хўжалик тизимидаги долзарб муаммолардан бири бу эски совет даврида ХХ асрнинг 60-70 йилларида қурилган ва ҳозиргача фаолият олиб бораётган давлат насос станциялар тизимидир. Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратидаги давлат насос станциялари энергетика ва алоқа бошқармаси бошлиғи Музаффар Абдуқодирович Шомайрамовнинг маълумот беришича бу тизимда 1500 дан ортиқ насослар мавжуд.

Насос станцияларининг вазифаси 50 йил олдин совет пайтида тасдикланган рўйхатдаги қишлоқ хўжалиги ерларига "текинга" сув етказиб беришдир. Сув етказиб беришдаги электр энергия ва бошқа харажатлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилар экан. Аммо етказиб берилган сув бўйича фермер хўжаликлари ҳеч қайдай мажбурият олишмас экан. Тизимдаги бир насоснинг электр энергия харажати соатига 250 кВтдан бошланади ва тизимдаги насосларнинг аксарияти мавсумда суткасига 24 соат ишлатилар экан. Электр энергиянинг вақтинчалик узилиши ёки насосларни техник соз ҳолда саклаш учун вақтинчалик ўчирилиши баъзи бир "уддабуро" фермерларнинг шартнома шартларини бажармаслигига "баҳона" бўлаётганлиги ҳолатлари ҳам кузатилган", — деб ёзади Субханов.

Блогер давлат хусусий фермерларга бюджет ҳисобидан "текин" сув етказиб беришга мажбурми, дея савол ташлаган.

"Молия вазирлигининг расмий маълумотига кўра 2017 йилда давлат бюджетидан сув хўжалиги эксплуатация муассасаларига 2 трлн 296 млрд сўм, шундан фақат электр энергия ҳаражатлари учун 1 трлн 488 млрд сўм ажратиш режалаштирган. Агар бу насосларнинг эскилиги ва электр энергия ҳаражатининг замонавий тежамкор насослардан 3-4 марта кўп сарфлашини инобатга олинса, қанчадан қанча электр энергияни тежалишини хисоблаш кийин эмас. Бунда биз нафақат электр энергия ҳаражатини, балки сув харажатини ҳам камайтирган бўлар эдик.

Сув тежалишининг экологик тарафларини ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозим. Хусусан Орол денгизи куришининг сабабларидан бири 60-70 йилларда совет тузумининг қишлоқ хўжалик ерларидан максимал даражада фойдаланиш учун лалми ерларда пахта экишни купайтириш ва сувдан оқилона фойдаланмаганлигини айтиб ўтиш мумкин. Ўша пайтда биз айтиб ўтаётган насослар тизими жорий этилган. Бу насослар тизимида ҳаттоки катта ҳажмдаги ер ости насослари ҳам мавжудлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

Ташкентское море или притягательный Чарвак - Sputnik Ўзбекистон
Алихонов: Ўзбекистон трансчегаравий сувлардан адолатли фойдаланиш тарафдори
Замонавий суғориш техногияларнинг пайдо бўлганлиги ва ҳозирда қишлоқ хўжалигида лалми ерларга эски каналли тизимда сув етказиб беришдан воз кечиш даркор. Давлат хусусий фермерларга бюджет ҳисобидан «текин» сув етказиб беришга мажбур эмас!" — деб ёзади блогер.

Субхонов фикрига кўра, бозор шароитида бир фермерга сув текин етказиб берилса, иккинчи фермер эса худди шу сувдан ўз насоси орқали фойдаланса, бу рақобат муҳитига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Электр энергияни ўз ҳисобидан тўлаётган фермер маҳсулоти таннархи қимматрок бўлиши ва у текин сувдан фойдаланаётган фермер билан рақобатлаша олмаслиги ҳам аён.

"Биз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилар эканмиз биринчи навбатда бу эски насослардан фойдаланишдан воз кечишимиз шарт. Тежаладиган бюджет маблағларини эса томчилаб суғориш ва бошқа замонавий суғориш тизимларини ривожлантиришга йўналтиришимиз мақсадга мувофиқ. Бу билан биз сув ва электр энергия ресурсларининг кўп миқдорда тежалишига муваффақ бўламиз", — деб якун ясайди Мирзо Субханов.

Янгиликлар лентаси
0