16:45 24 Январ 2018
Эфир
Семейная поликлиника №47 Шайхантаурского района

Мактаб ва шифохоналар моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси тузилди

© Министерство здравоохранения Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
14410

Жамғарма маблағлари мактаб, коллеж ва лицейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олийгоҳлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ишларига йўналтирилади

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузурида таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича махсус жамғарма тузилди, деб хабар қилинди президент расмий веб-сайтида.

Президент қарорига асосан жамғарма маблағлари мактаб, коллеж ва лицейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олийгоҳлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция ва капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.

Жамғарма бир неча манбалар асосида шаклланади. Улар давлат бюджети маблағлари, халқаро молиявий институтларнинг кредит ва грантлари, шунингдек хайрия маблағларидан иборат бўлади.

Асосий мавзулар