Ўзбекистон Россия учун экспорт бўйича энг истиқболли мамлакат деб топилди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспорт-логистика мажмуаси
Транспорт-логистика мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Польша эгаллади. Германия, Туркия ва Ҳиндистон топ-5га кирди. Рўйхатга 135 мамлакат киритилган бўлиб, уни Конго, Папуа - Янги Гвинея, Парагвай, Венесуэла ва Зимбабве давлатлари якунлаган

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон Россия учун экспорт бўйича энг истиқболли мамлакат деб топилди, деб хабар қилган Россия экспорт марказига таянган ҳолда "Ўзбекистон 24".

Россия Ҳукумати раиси ўринбосари Игорь Шувалов - Sputnik Ўзбекистон
Шувалов: Россияда ҳам Ўзбекистон бозорларидек масканларни ташкил этишни истардик

Россия экспорт марказининг таъкидлашича, Ўзбекистон Россия билан савдо иттифоқларида иштирок этиши, эркин савдо режими, Россия экспорти товар тузилмасининг мамлакат импорти тузилмасига мослиги, шунингдек, ЯИМнинг ўсиш суръатлари туфайли етакчига айланган.

Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Польша эгаллади. Германия, Туркия ва Ҳиндистон топ-5га кирди. Рўйхатга 135 мамлакат киритилган бўлиб, уни Конго, Папуа — Янги Гвинея, Парагвай, Венесуэла ва Зимбабве давлатлари якунлаган.

Янгиликлар лентаси
0