02:37 20 Ноябр 2017
Эфир
Торговля сувенирами для туристов

Россиядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони 23% га ошди

Михаил Генис
Иқтисод
Ҳавола олиш
24710

Россия сайёҳлик индустрияси охирги тўрт йил ичида илк бор сезиларли ўсиш намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. "ТурСтат" таҳлилий маркази хабарига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга йўл олган сайёҳлар сони 23%га ўсиб, 59 минг сайёҳни ташкил қилган.

ТурСтат хабарига кўра охирги тўрт йил давомида Россия сайёҳлик индустрияси чет эл сафарлари бўйича илк бор 30%дан ортиқ ўсиш намойиш қилган.

Энг оммавий йўналишлар эса қуйидагиларни ташкил қилган: Абхазия (1,66 млн), Туркия  (1,63 млн), Финляндия (1,54 млн), Қозоғистон (1,27 млн), Украина (999 минг), Хитой (947 минг), Эстония (817 минг), Польша (589 минг), Таиланд (576 минг) ва Германи (570 минг).

МДҲ мамлакатлари орасида россиялик сайёҳлар сони Грузия (383 минг), Озарбайжон (325 минг), Арманистон (171 минг) ва Қирғизистонга (116 минг) ҳам сезиларли даражада ошган.

Асосий мавзулар