08:57 23 Сентябр 2017
Эфир
Доллар

Марказий банк долларнинг расмий курсини 8100 сўм этиб белгилади

© Sputnik/ Владимир Сергеев
Иқтисод
Ҳавола олиш
186460

Ўтган ҳафтада МБ маълумотлари бўйича бир доллар қиймати 4210,35 тийинни ташкил қилган эди

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 5 сентябрдан долларнинг расмий курсини бир доллар учун 8100 сўм миқдорида белгилади, деб хабар берди РИА Новости.

Ўтган ҳафтада МБ маълумотлари бўйича бир доллар қиймати 4210,35 тийинни ташкил қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган дам олиш кунларида валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди.

Ҳужжатга мувофиқ эндиликда жисмоний шахсларга чет эл валютасини олиш ва сотиш тартиблари соддалаштирилиши назарда тутилганди.

Эслатиб ўтамиз, шу кечаю-кундузда Самарқанд вилоятидаги "қора бозор"ларда доллар курси 7,3-7,5 минг сўмни, Тошкент вилоятида эса 7,7-7,8 минг сўмни ташкил қилган.

Асосий мавзулар