Ўзбекистонда авиачипталар сўмда сотила бошлади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудидан бажарилувчи барча йўналишларга чипталарни миллий валютада сотиш бошланган.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2017-йилнинг 5-сентябридан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бажарилувчи барча йўналишдаги қатновларга авиабилетларни миллий валютада сотишни бошлади”, — дейилган компания расмий хабарида.

Хабарда, шунингдек, чипталар барча тоифадаги йўловичлар, жумладан резидент ва норезидентларга ҳам миллий валютада сотилиши ва авиабилетларни  компаниянинг расмий сайтида брон қилиш ва сотиб олиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0