18:41 20 Ноябр 2017
Эфир
Женщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте

Ўзбекистонликлар ҳукуматнинг валюта ислоҳотини қўллаб-қувватлашди

REUTERS / Mukhammadsharif Mamatkulov
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (25)
63720

Жорий йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари валютани чекланмаган миқдорда сотиб олиш ва сотишлари мумкин. Эркин конвертация тўғрисидаги президент фармонни қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган валюта ислоҳотига муносабатини ўрганиш мақсадида Sputnik сўров ўтказди.

Сўров натижаларига кўра, кўпчилик фуқаролар валюта ислоҳоти республиканинг иқтисодиёти учун ижобий таъсир қилади деган фикрни қўллаб-қувватлаганлар. Жумладан, 39,5 фоиз сўровда қатнашганлар ҳукумат томонидан амалга оширилаётган валюта ислоҳотини ижобий баҳолашган.

23,4 фоиз фуқаролар валюта сиёсатига файласуфлик нуқтаи назардан қараб, бу муқаррар жараён эканлиги ва буни ўтказиб олиш зарурлигини маълум қилганлар.

Эркин конвертация ҳақида янгиликни ишончсизлик билан қарши олганлар ҳам бўлди. Жумладан, 17,9 фоиз одамлар ҳеч нарса ўзгармайди — "валюта қора бозори" барибир қолади, фақатгина бошқа тарифлар билан бирга фаолият юритади, деб фикр билдирганлар.

10,2 % одамлар келгуси вазиятни ривожланиши бевосита валюта курсига боғлиқ бўлади деб фикр билдиришган.

7,4 % одамлар эркин конвертация натижасида нарх-наволар ошиб кетади ва халқ ўз маблағини йўқотади деган фикрни қўллаб қувватлашган.

1,5 фоиз сўровда қатнашганлар валюта давлат томонидан тартибга солиниши керак деган бандга ўз овозларини берганлар.

Сўровда жами 1041 киши иштирок этди.

Мавзу:
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (25)

Асосий мавзулар