08:01 21 Сентябр 2017
Эфир
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум

Банкларда доллар алмаштирган фуқароларга 50 мингталик пуллар берилди

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
89310

Бугун, 5-сентябрдан бошлаб эркин конвертация йўлга қўйилди. Ўзбекистондаги банкларда валюта айрибошлаш шохобчалари ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Банклар доллар алмаштиргани келган фуқаролар билан янги 50 мингталик купюралар билан ҳисоб-китоб қилишди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мухбирнинг сўзларига кўра, шу кечаю-кундузда Ўзбекистондаги банкларда валюта айирбошлаш шохобчалари ишга туширилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги "Алоқа банк"да валюта айирбошлаш шохобчаси учун банкка кираверишда алоҳида жой ажратилди.

Бу фуқаролар қулайлигини ўйлаб амалга оширилди, деб баҳо бериш мумкин, негаки валюта айирбошлаш шохобчасида кечгача навбат узилмади.

Чет давлатдан келган пул жўнатмаларини олган банк мижозлари шу ернинг ўзида долларни сўмга алмаштирдилар. 

Самарқандликларнинг аксарияти томонидан бу тизим "жуда қулай ва зўр" дея баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз илгарироқ 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинган эди. Ўзбекистон Марказий банки куни кеча долларнинг расмий курсини бир доллар учун 8100 сўм миқдорида белгилаган эди.

Самарқанд "қора бозор"ларида доллар курси шу кечаю-кундузда 7800 сўмни ташкил қилди.

Асосий мавзулар