02:41 20 Ноябр 2017
Эфир
Прилавок с мясом

Россия Ўзбекистонга гўшт, балиқ ва картошка етказиб бериш ҳажмини оширади

© Sputnik/ Николай Хижняк
Иқтисод
Ҳавола олиш
227631

Россиядан Ўзбекистонга гўшт, картошка ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмлари оширилмоқда. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Сергей Левин маълум қилди

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Россия қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Сергей Левин Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилиш анжуманида қатнашди.

"Россия ва Ўзбекистонни ўзоқ йиллар давомида яқин ва дўстона алоқалар бирлаштириб келади. Айниқса, қишлоқ хўжалик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган"- деб таъкидлади Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги вазир ўринбосари Сергей Левин.

Россия қишлоқ хўжалиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2016 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ташқи савдо айлануви 20 фоизга ортди ва 398 млн долларни ташкил этди (2015 йилда — 334 млн доллар). Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, айниқса мева-савзавотлар ҳисобига етказиб бериш ҳажми икки бараварга ортиб, 114 млн долларни ташкил қилди.

Ўзбекистондан помидор 3 барварга, узум — 2 бараварга, олма ва нок — 30 бараварга, шафтоли — 20 бараварга ва бошқа янги мевалар 10 бараварга ортди.

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажмларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. 2016 йилда бу кўрсаткич 284,8 млн долларни ташкил қилган эди.

Россиялик экспорт компаниялар шакар, ёғ маҳсулотлари, ўсимлик ва соя ёғи, шунингдек картошкани етказиб беришга манфаатдордир.

Шунингдек, бугунги кунда буғдой, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари етказиш ҳажмларини ошириш имкониятлари мавжуд. Мол гўштини етказиш ҳам режалаштирилган.

"Биз ушбу соҳадаги ҳамкорлик қилиш ишларига алоҳида эътибор бермоқдамиз. Биз Ўзбекистонга зарур ҳажмдаги маҳсулотларни қулай нархларда етказиб беришга тайёрмиз", — деб таъкидлади вазир ўринбосари.

Ушбу ҳамкорликни самарали ташкил қилиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ фаолияти давомидаги амалий келишувларни, хусусан "Агро-Лайн" ва "Ўзагроэкспорт" қўшма корхоналарининг лойҳалари бажарилмоқда.

Шунингдек, ташриф давомида Сергей Левин шарбат ишлаб чиқарувчи Marwin Brands компания фаолияти ва Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги узум ва фермерлик хўжаликлари билан танишиб чиқди.

Асосий мавзулар