"Ўзбекистон ҳаво йўллари" халқаро йўналишларга чипталар нархини арзонлаштиряпти

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тарифлар ўзгариши миллий валютада сотиладиган авиачипталар нархи сезиларли арзонлашишига олиб келмайди, лекин эркин курс ўрнатилганидан кейин нархларнинг кескин ошиб кетиши олдини олади, дейилган компания матбуот-хизмати хабарида

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК тарифларни қайта ҳисоблаб чиқмоқда, компания авиачипталар нархини пасайтириш ниятида.

Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда авиачипталар сўмда сотила бошлади
Ўзбекистон президентининг 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, авиакомпания тарифларни қайта ҳисоблаб чиқмоқда. Бу — 5 сенттябрга қадар амал қилган авиачипталар нархида ўзгаришлар рўй бермаслиги учун амалга оширилмоқда.

Авиакомпания халқаро бозорда ишлашини ҳисобга олган ҳолда, барча тариф ва йиғимлар халқаро қоидаларга мувофиқ равишда эълон қилинмоқда. Айни вақтда эса халқаро савдо тизимига янги пасайтирилган тарифларни киритиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Авиакомпания томонидан ўтказилаётган ўзгаришлар авиачипталар нархининг кескин ўзгаришига олиб келмайди, деб хабар қилинган авиакомпания расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК авиачипталарини МАК авиачипталари сотиладиган офислар ҳамда авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com орқали харид қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0