12:24 23 Сентябр 2017
Эфир
Узбекские денежные знаки - сум

Микрокредит олиш учун гаров талаб қилинмайди

© Flickr/ Mr Hicks46
Иқтисод
Ҳавола олиш
112811

"Микрокредитбанк" оилавий тадбиркорлик, аёллар фаолияти, уй меҳнати, ҳунармандчилик ва шахсий хўжаликни ривожлантириш учун кердитлар беришни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки, коллектив кафиллик асосида, гаровга қўйиш талаб қилмайдган кредитлар беришни бошлайди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки, гаров талаб қилмайдиган тартибда 3-5 кишилик коллектив кафиллик гуруҳлари ташкил қилган ҳолда кредит бериш  тартибини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бундай гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси бир йил муддатгача энг кам иш ҳаққининг 15 баравари миқдорида қарз олиши мумкин.

Гаров талаб қилмайдиган кредитьлар бериш тартибини Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Аёллар қўмитаси назорат қилади.

Молия муассасалари оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уй меҳнати, ҳунармандчилик ва хусусий хўжалик фаолиятларини ривожлантириш учун кредитлар беришни режалаштирган.

Бошловчи тадбиркорлар учун микромолиявий хизматлар хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантириш давлат дастурига кўра, 2017-2020 йилларда "Микрокредитбанк" томонидан юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар учун 7,5 млн сўмгача, юридик шахс бўлганлар учун эса 15 млн сўмгача кредитлар бериш назарда тутилган.

Асосий мавзулар