15:07 21 Ноябр 2017
Эфир
Плодоовощная ярмарка в Ташкенте

Ўзбекистон хорижга 6 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилади

Sputnik / Стрингер
Иқтисод
Ҳавола олиш
29520

Рига шаҳрида Ўзбекистон компания вакиллари 6 миллион долларлик мева-сабзавотларни экспорт қилиш бўйича шартномаларни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон компаниялари хориж мамлакатлар бозорларига 6 млн долларлик мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича 5 та шартнома имзолади, "Жаҳон" АА хабарига асосан.

Ушбу шартномалар Латвия пойтахтида ўтказилган Riga Food — 2017 халқаро кўргазмаси доирасида имзоланди.

Ўзбекистон маҳсулотлари дунёнинг 35 та мамлакатларидан келган 750 та компанияларга намойиш қилинди.

Riga Food — Европада энг йирик халқаро кўргазмалардан бири ҳисобланади. Ушбу кўргазмада мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлар етказиб бериш, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш соҳасидаги янгиликларнинг тақдимоти ўтказилади.

Август ойи охирида Ўзбекистон-Латвия бизнес форумида "Узтрейд" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 10 млн долларлик тўқимачилик, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор шартномаларни имзоланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон ва Латвия музокаралари давомида Латвияда қўшма савдо уйини очишга келишиб олинди.

Асосий мавзулар