22:08 20 Ноябр 2017
Эфир
Подпись документов

Валюта ислоҳоти Ўзбекистон иқтисодиётининг юксалишига олиб келади - ХВФ

© Foto: jarmoluk
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (25)
79610

Халқаро валюта фондининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департаменти директори Жихад Азур 14-16 сентябр кунлари Тошкентда бўлди

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда амалга оширилаётган валюта ислоҳоти республикага янада самарали иқтисодиётга ўтиш имконини беради, деб хабар қилмоқда Халқаро валюта фонди матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, ХВФнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департаменти директори Жихад Азур 14-16 сентябр кунлари Тошкентда бўлиб, Ўзбекистондаги қатор расмий идора ва ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказган. Учрашувларда мамлакатдаги иқтисодий вазият ва ўтказилаётган ислоҳотлар, хусусан, алмашув курсларини унификация қилиш ва валюта бозорини либераллаштириш бўйича тадбирлар муҳокама қилинган.

"Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида кўплаб тўсиқларни бартараф этишига тўғри келади, лекин мазкур ислоҳотлар мамлакатга янада самарали ва охир-оқибат ривожланган иқтисодий тизимга ўтиш имкониятини беради", — деган Азур ўз баёнотида.

Азур шунингдек, мамлакат ҳукуматини минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудий савдони кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қизғин олқишлаган ҳамда ХВФ Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб резидент жисмоний шахслар алмаштириш пунктларида валютани чегараланмаган миқдорда сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Марказий банк 5 сентябрдан сўмни деярли икки бараварга девальвация қилди. Илгари мамлакатда турли валюта курслари амал қилар, хусусан, "қора" бозор ва Марказий банк курси ўртасидаги тафовут икки баравар эди.

Мавзу:
Ўзбекистонда валюта ислоҳоти амалга оширилмоқда (25)

Асосий мавзулар