14:55 22 Сентябр 2017
Эфир
Оплата покупки через терминал пластиковой банковской картой

Пластик карточкалар чиқариш ва терминал ижарага олиш арзонлашди

© Sputnik/ Рухкян
Иқтисод
Ҳавола олиш
42430

Ўзбекистон Марказий банки пластик карточкалар амалдаги тарифлар режасига ўзгаришлар киритди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки "сўм" пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда амалдаги тавсиявий тарифлар режасига ўзгариш ва қўшимчалар киритди, деб хабар қилмоқда банк матбуот хизмати.

Тўлов терминаллари ижараси юридик шахсллар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун 5 ва 2.5 евро ўрнига 25 минг ва 15 минг сўм деб белгиланди. 

Йўқотилган ёки шикастланган пластик карточкалари ўрнига янги карточка бериш нархи, жисмоний шахслар учун 10 минг сўм, юридик шахслар учун 15 минг сўм этиб белгиланди. Олдин 5 ва 10 евро эди.

Жисмоний шахслар учун пластик карточкаларини (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карточкалар)ни эмиссия қилиш, пластик карточкаларни блокировка (шу жумладан, "стоп-лист"га) қўйиш ва чиқариш каби хизматлар бепул кўрсатиладиган бўлди.

Ушбу ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистон президентининг "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ва "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони доирасида қабул қилинди.

Асосий мавзулар