Ўзбекистон ва Германия ўзаро савдо айланмаси 520 млн $ни ташкил қилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Берлин
Города мира. Берлин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистонда Германия сармояси иштирокида 123 та компания фаолият юритмоқда

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. 2016 йилда Ўзбекистон ва Германия орасида ўзаро савдо айланмаси 520 миллион долларни ташкил қилди. Uzbekistan 24 телеканали хабарига асосан.

Завод по производству автобусов MAN в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми бўлиб ўтади

Бир кун аввал Тошкентда Германия элчихонасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Германия элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг сўзга чиқиб, мамлакатлар ўзларининг барча иқтисодий ҳамкорлик имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистондаги конвертация, бюрократик тўсиқлар ва ҳуқуқий хавфсизлик туфайли унча юқори эмас.

Охирги вақтларда Мирзиёевнинг ислоҳотлари туфайли, хусусан Ўзбекистонда валюта конвертацияси муаммоси ҳал бўлаётганлигига қарамасдан "давлат мамлакат иқтисодий ҳаётида ҳамон жуда катта рол ўйнамоқда", — деб таъкидлади элчи.

Хёфер-Виссинг сўзларига қараганда, ўзаро товар айланмасининг 90 фоизи Германиянинг экспорти ҳисобига тўғри келади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Германия сармояси иштирокида 123 та компания фаолият юритмоқда. Германия ва Ўзбекистон корхоналари томонидан қиймати бир миллиард евролик қўшма инвестицион лойиҳалар амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0