Олмалиқ кон-металлургия комбинати самарадорлиги оширилади

© Sputnik / Н. Бобров / Медиабанкка ўтишАлмалыкский горно-металлургический комбинат
Алмалыкский горно-металлургический комбинат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинати юлшқарув тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорга имзо чекди

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарув тизимини такомиллаштириш тўрисида қарор чиқарди.

Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги металлургия заводи қурилади

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, минерал-хомашё базасини кенгайтириш ва руда, рангли, қимматбаҳо ва нодир металлар қазиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида чоралар қабул қилинади.

Президент веб сайтида эълон қилинган қарорга кўра, комбинатда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг замонавий усуллари жорий этилади, хориждан сармоя жалб этиш мақсадида фаол инвестицион сиёсат олиб борилади.

Шунингдек, "Олмалиқ КМК" АЖда рангли, қимматбаҳо, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар соҳасида илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилади. Мутахассислар янги технологиялар ва инновацион ишланмалар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш билан шуғулланадилар.

Бундан ташқари, муҳандис-техник ва бошқарув кадрлари қайта тайёловга юборилади.

Янгиликлар лентаси
0