Россия саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга келди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу Денис Мантуровнинг Ўзбекистонга учинчи ташрифи бўлди. Ташриф давомида Мантуров Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этиш ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Бугунг 3 октябрь куни Ўзбекистонга Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров келади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистонда Мантуров бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, ташқи савдо вазир Элёр Ғаниев ва Мудофаа вазири Абдусалом Азизов билан учрашишни режалаштирган. Ундан ташқари вазир бошчилигидаги Россия делегацияси ўзбекистон-россия бизнес форумида иштирок этади.

Куннинг иккинчи ярмида Денис Мантуров Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қабулида бўлишни режалаштирган. Шунингдек ташриф давомида ОАВ вакиллари билан учрашув ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, охирги икки ҳафта ичида бу Россия делегациясининг Ўзбекистонга бўлган учинчи ташрифидир. Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев ташриф буюрган эди.

Янгиликлар лентаси
0