20:07 23 Октябр 2017
Эфир
Как делают автомобили GM Uzbekistan

GM Uzbekistan Питер ва Самарада автомобил йиғишни йўлга қўймоқчи

© Новости Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
49741

Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевнинг айтишича, Россия бозорига GM Uzbekistan маҳсулотларини етказиш ҳажми сезиларли даражада ошган

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. GM Uzbekistan корхонаси Россияда йиғув ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажоновнинг айтишича, ҳозирда мазкур масала фаол муҳокама босқичида.

"Самара ва Ленинград вилоятларида GM Uzbekistan автомобилларини саноат усулида йиғиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. "Ўзавтосаноат" корхоналари томонидан УАЗ гуруҳи ва "АвтоВАЗ" компанияси конвейерларига бутловчи қисмлар етказиш йўлга қўйилди", — деди бош вазир ўринбосари.

Бундан ташқари, ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевнинг айтишича, Россия бозорига GM Uzbekistan маҳсулотларини етказиш ҳажми сезиларли даражада ошган.

"Икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири автомобилсозлик саноатидир. Ушбу йилнинг ўзидаёқ Россияга ўзбек автомобилларини еткази бериш сезиларли даражада ошди. Ўтган йилларда бу кўрсаткич тушиб кетганди. Россия бозорида автомобилларимиз сони ошишида Россия ҳукуматининг ҳам иштирок этаётганидан мамнунмиз ва буни юксак қадрлаймиз", — деди Ғаниев.

Вазир Россия савдо-саноат вазири Денис Мантуровнинг ташрифи давомида Россияда ўзбек автоишлабчиқарувчиларининг ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинганини билдирди.

"Биз бу албатта ўз натижасини беришига ишонамиз. Бугунги кунда "КАМАЗ"билан автомобил ишлаб чиқариш, "КАМАЗ", "АвтоВАЗ" ва "УАЗ" учун бутловчи қисмлар етказиб бериш бўйича шартномаларга эришилди. Ҳозирда Россиянинг бошқа автоишлабчиқарувчилари билан ҳам ишлаб чиқариш майдонлари ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда", — деди ташқи савдо вазири.

GM Uzbekistan ҳозирда Асака, Хоразм ва Тошкентдаги ишлаб чиқариш майдонларида 10та моделдаги автомобилларни ишлаб чиқармоқда.

Булар Chevrolet ва Ravon бренди остида ишлаб чиқарилувчи Matiz, Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra), Captiva, Malibu, Orlando, Damas ва Labo.

 

Асосий мавзулар