20:07 23 Октябр 2017
Эфир
Канатная дорога

Қашқадарёда дунёдаги энг узун осма йўллардан бири қурилиши қайтадан бошланди

© Commons.wikimedia/ Kober
Иқтисод
Ҳавола олиш
1174 0 0

Деҳқонобод калий ўғитлари заводи учун қурилаётган осма йўл узунлиги 30 километр бўлади

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ғарбий Урал машинасозлик концерни (ЗУМК, Пермь) уч йиллик танаффусдан сўнг Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий ўғитлари заводи учун осма йўл қуришни қайтадан бошлади, деб хабар берди РИА Новости ЗУМК вице-президенти Виталий Сухоносовга таяниб.

"ЗУМК инжиниринг" ишни бошлади. Тайёргарлик ва тиклаш ишлари ниҳоясига етди — ҳарҳолда уч йил давомида қурилиш ишлари олиб борилмаган, ҳозирда фаол ишга киришилди, "йўл харитаси" тузилди. Дастлабки маблағлар келиб тушди", — деди Сухоносов Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-россия бизнес форумида.

У Ўзбекистон ҳукумати Деҳқонободдаги заводнинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича лойиҳани қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилганини билдирди. Сентябрда ЗУМК иш олиб борган шартнома асосида тузилган қўшимча келишув Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида рўйхатга олинди.

"Бизнинг асосий лойиҳамиз — бу дунёдаги энг узун осма йўллардан бири бўлади, унинг узунлиги 30 километр. Ҳозирда кончилик мажмуасини битказмоқдамиз, 2018 йил охирига келиб барча ишлар якунига етади", — дея аниқлик киритди Сухоносов.

ЗУМК 2011 йилда "Ўзкимёсаноат" билан завод кончилик мажмуаси қувватини икки бараварга кенгайтириш бўйича қиймати 128 миллион долларлик шартнома имзолаганди. ЗУМК лойиҳа доирасида узунлиги 33 километрга тенг бўлган ва йилига 2,1 миллион тонна руда ташиш имкониятига эга осма йўл ҳам қуриши лозим эди. Қиймати 43 миллион долларга тенг бўлган мазкур осма йўл Тюбетаган калий тузлари конини корхона қайта ишлаш мажмуаси билан боғлайди.
2014 йилда ЗУМК Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишни вақтинчалик тўхтатганди.

Асосий мавзулар