20:07 23 Октябр 2017
Эфир
Сборщики хлопка на поле

Ўзбекистонда ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча 100 сўмдан тўланмоқда - ОАВ

© Sputnik/ Алексей Куденко
Иқтисод
Ҳавола олиш
697 0 0

"Ҳар бир килограмм пахта учун белгиланган нархнинг ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилгани терим мавсумига уюшмаган ёшлар ва аҳолини ихтиёрий равишда жалб қилишга хизмат қилмоқда

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча равишда 100 сўмдан пул тўланмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали ЎзАга таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ 1 октябрдан бошлаб қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 500 сўм, машинада терилган 1 тонна хомашё учун 260 минг сўм ҳақ тўланиши ҳақида хабар берган эдик.

Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига теримчиларга меҳнат ҳақини ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса ҳар куни тўлаш тавсия этилди.

"Ҳар бир килограмм пахта учун белгиланган нархнинг ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилгани терим мавсумига уюшмаган ёшлар ва аҳолини ихтиёрий равишда жалб қилишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, меҳнат ресурслари етишмайдиган ҳудудлар — Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча равишда 100 сўмдан тўлаш тажрибаси қўлланмоқда", — дейилган хабарда.

Йиғим-теримни уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат отрядлар ташкил этилди. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилгани ҳам мавсум янгиликларидан бири бўлди.

Хабарда таъкидланишича, "Агробанк" акциядорлик тижорат банки "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун 45 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратган.

Асосий мавзулар