12:33 17 Октябр 2017
Эфир
Телефон

Ўзбектелеком халқаро қўнғироқлар нархини икки баравар оширди

© Flickr/ Jim_K-Town
Иқтисод
Ҳавола олиш
41602

"Ўзбектелеком" акциядорлик жамияти Россия, Украина, Беларусь ва Молдова йўналишидаги қўнғироқларнинг бир дақиқаси нархини 550 сўмдан 1100 сўмгача оширди.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. "Ўзбектелеком" акциядорлик жамияти 2017 йилнинг 20 октябридан бошлаб халқаро йўналишларга VoIP орқали амалга оширилаётган қўнғироқлар нархини ўртача икки бараварига оширди.

Хусусан, Россия, Украина, Беларусь ва Молдова йўналишидаги қўнғироқларнинг бир дақиқаси нархини 550 сўмдан 1100 сўмгача оширди. Тўлиқ тарифлар билан қуйида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 5 Сентябридан Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг давлат курсини икки баравар ошириб, бозор курси билан тенглаштирган эди.

Асосий мавзулар