22:40 11 Декабр 2017
Эфир
Нефтяные станки-качалки

ExxonMobil Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

© Sputnik/ Максим Богодвид
Иқтисод
Ҳавола олиш
31210

Нефт ва газ конларини разведка қилишдан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати ExxonMobil компаниясига биргаликда енгил саноат учун полиэстр ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон октябрь-ноябрь ойларида ExxonMobil билан нефт ва газ соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолашни режалаштирган.

"Айни дамда ExxonMobil билан шартнома бошланғич босқичида. Октябрь-ноябрь ойларида компания раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Ўшанда ҳамкорлик ҳақидаги шартномалар имзоланиши мумкин", — деди "Ўзбекнефтегаз" вакили.

Унинг сўзларига кўра, компания билан дастлабки келишувлар Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга 18-20 сентябрь кунларида бўлган ташрифи давомида имзоланган.

"Ўзбекнефтегаз" вакиллари РИА Новостига хабарига кўра, ташриф давомида ExxonMobil компанияси билан геологик разведка ишларида ҳамда ишлаётган конларда қазиб олиш ҳажмини ошириш борасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарияти АҚШ компаниясига енгил саноат учун полиэстер ишлаб чиқариш лойиҳасида иштирок этишни таклиф қилишни режалаштирган.

"Ўзбекнефтегаз" маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда истиқболли нефт ва газ конларининг 60% — чет эл компаниялари ихтиёрига топширилган. Лицензияланган конларда Россиянинг "Газпром" ва "Лукойл" компаниялари, Хитойнинг CNPC ва вьетнамнинг Petrovietnam компаниялари ишламоқда.

"Ўзбекнефтегаз"нинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 70 млрд кубометр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеродлардан иборат. Шу билан бир вақтда республикада нефт ва газ қазиб олиш ҳажми, конлар тугаши оқибатида, йилдан-йилга камайиб бормоқда. Шу туфайли заводлар тўлиқ қувватда ишламаяпти ва вақти-вақти билан бензин ва газ тақчиллиги  сезилмоқда.

Асосий мавзулар