22:40 11 Декабр 2017
Эфир
Офис компании Siemens в Москве

"Сименс" Ўзбекистонда завод қуриш масаласини муҳокама қилди

© Sputnik/ Илья Питалев
Иқтисод
Ҳавола олиш
74120

Компания вакиллари Қашқадарё вилоятида сунъий ёнилғи ишлаб чиқариш заводи қуришни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. "Сименс" компаниясининг Россия ва Марказий Осиёдаги президенти Дитрих Мёллер раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
Ташриф доирасида делегация Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди ва энергетика, саноат ҳамда бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Делегация вакиллари "Ўзбекнефтегаз" МХК бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Сайидов билан келгусидаги технологик ҳамкорлик ва Қашқадарё вилоятида сунъий суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш заводи қуриш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, "Ўзбекэнерго" АЖ вакиллари билан учрашувда Сирдарё иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш, мамлакат электр тармоқлари хўжалигида Smart Grid технологияларидан фойдаланиш ва шамол энергетикасини ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

"Ўзбекистон Темир Йўллари" АЖ раҳбарияти билан учрашувда темирйўлларни автоматлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

"Биз Ўзбекистонни истиқболли бозор деб биламиз ва нафақат энергетика, балки саноат, транспорт, бинолар хавфсизлиги ва автоматлаштириш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантирмоқчимиз. Ҳамкорликнинг барча йўналишлари шу йилнинг июлида Берлинда бўлиб ўтган Германия-Ўзбекистон бизнес форуми давомида Ўзбекистон инвестициялар бўйича қўмитаси имзолаган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумда акс этган", — деди "Сименс" компаниясининг Россия ва Марказий Осиёдаги президенти Дитрих Мёллер.

Асосий мавзулар