22:42 11 Декабр 2017
Эфир
Производство лекарств на фармацевтической фабрике

2018 йилга келиб Россия Ўзбекистонга дориларнинг экспорт ҳажмини 60 млн $га етказади

© Sputnik/ Михаил Воскресенский
Иқтисод
Ҳавола олиш
131 0 0

Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси маълумотларига кўра, бугунги кунда дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш – икки давлат ўртасидаги энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. 2018 йил охирига келиб Россия дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналари маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳажмини 60 млн $га етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

"Бу йилда Ўзбекистоннинг ушбу турдаги маҳсулотлар импорти умумий ҳажми 525 млн долларни ташкил қилган, шундан Россиядан 50 млн долларлик дори воситалари жўнатилган. Ушбу йўналишда кўрсаткичлар барқарор кўпайиши ҳисобига 2017 йилда Россия 56 млн долларлик дори воситаларини экспорт қилиши режалаштирилган. 2018 йилда эса ушбу кўрсаткични 60 млн доллардан ошириш кўзда тутилган", — деб таъкидлади Россия савдо ваколатхонасидаги манба.

Бу кўрсаткичларга ҳамкорликдаги бир қатор лойиҳалар ҳисобига эришиш режалаштирилмоқда. Жумладан, 2016 йил иккинчи ярмида Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги (ҳозирги Ташқи савдо вазирлиги) Россия дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномаларни янада кўпайтиришдан манфаатдорлигини маълум қилган эди.

Ушбу мақсадлар Тошкентда феврал ойида ўтказилган 18-чи Россия ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши баённомасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Манбанинг сўзларига кўра, шу йил Россиянинг Москва, Татаристон, Новосибирск, Свердловск, Рязан вилоятларида фаолият кўрсатувчи фармацевтик корхоналарнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бу келишувларга эришилган.

"Россия ишлаб чиқарувчилари Тошкентда халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказишди. Натижада Ўзбекистонга Россия маҳсулотларини етказиш бўйича келишувларга эришилди. Шу билан бир қаторда қўшма корхоналар очишга манфаатдорлик борлиги аниқланди", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Илгарироқ экспорт жўнатмаларини ошириш бўйича Россиянинг "Фармстандарт" компанияси билан ҳамкорлик қилиш меморандуми имзоланганди. Ҳужжатнинг асосий мақсади уч йил мобайнида дори воситалари билан таъминлаш бўйича узоқ муддатли ва ишончли манфаатли ҳамкорлик қилишни йўлга қўйишдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги ваколатхона 2017 йил сентябр охирида давлат тиббиёт муассасаларига ижтимоий муҳим бўлган дори ва тиббиёт воситаларини харид қилиниши учун қўшимча 240 млрд сўм маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Бундан ташқари, заруриятдан келиб чиққан ҳолда Молия вазирлиги томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича фоизсиз 300 млрд сўмлик узоқ муддатли бюджет маблағи ажратилади.

Асосий мавзулар