Ўзбекистон автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуришдан воз кечмоқда

© Sputnik / СтрингерВ Узбекистане стартовал процесс ребрендинга заправок UzGazOil
В Узбекистане стартовал процесс ребрендинга заправок UzGazOil - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мавжуд АГҚШлар босқичма-босқич равишда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига (АГТКС) айлантирилади

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий ҳокимиятларга 2017 йил 1 декабрдан бошлаб янги автомобилларга газ қуйиш шохобчалари (АГҚШ) қуриш учун ер ажратишни тақиқлади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Офис компании Лукойл в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
"Лукойл" бутун Ўзбекистон бўйлаб ёнилғи қуйиш шохобчалари қуради

Бунда, мавжуд АГҚШлар босқичма-босқич равишда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига (АГТКС) айлантирилади. Ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўзгартиришнинг батафсил режаси шу йилнинг декабр ойи ўрталарига қадар ишлаб чиқилади.

Ускуналар сотиб олишни енгиллаштириш ва таннархни камайтириш мақсадида "Ўзбекнефтегаз" Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан ҳамкорликда стационар ва кўчма АГТКСлар учун ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш, шунингдек, уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этади.

2019 йил охирига қадар республика бўйлаб 178та ёқилғи қуйиш шохобчасини қуриш режалаштирилмоқда, энг кўп шохобчалар Тошкент вилояти —31та ва Қорақалпоғистонда – 25та – қурилади. Мамлакатда ҳозирда 569та шундай шохобча мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0